Тошкентда автобус ЗИЛ билан тўқнашиб кетди
3-саҳифа
−
30 Сентябрь 6774 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида автобус ЗИЛ юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа кеча, 29 сентябрь куни соат 21:20 да Жарқўрғон кўчасида содир бўлган. ЗИЛ русумли юк машинаси ва Yutong русумли автобус ўзаро тўқнашиб кетган.
Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида йўлнинг чўккан қисмига автобус тушиб кетганди. Воқеа жойига 5-автобус саройи раҳбари ва масъул ходимлар етиб бориб, тегишли чоралар кўрилган. Соат 10:10 га келиб автобус чўккан жойидан чиқариб олинган.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь