Тошкентда автобусларнинг ўртача ҳаракат тезлиги оширилади

Жамият

image

Энди автобусларнинг ўртача ҳаракат тезлиги 18 км/соатдан 24 км/соатга оширилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида сўз боради.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳри транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланган. Унда қуйидагилар назарда тутилган, жумладан:

  • Аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 60 фоизга етказиш;
  • автобуснинг ўртача ҳаракат тезлигини 18 км соатдан 24 км соатга етказиш;
  • транспорт воситалари учун 150 минг ўринли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш;
  • метрополитен тармоғи узунлигини 103 кмга етказиш.

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилади.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

  • Замонавий рақамли ва “яшил” технологияларни қўллаш орқали Тошкент шаҳрида транспорт, йўловчи ва пиёдалар оқимларини узлуксиз мониторинг қилиш асосида йўл ҳаракатини ташкил этиш,
  • Тошкент шаҳрининг транспорт мастер режасини яратиш;
  • ҳудудлардан кириб келадиган асосий автомобиль йўлларидаги жамоат транспорти бош бекатлари (автобус ва метро) кесишмаларида транспорт воситаларининг кўп қаватли тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш;
  • Тошкент шаҳри ерусти метро линиялари ҳамда йўлўтказгичлари остида, хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш.

Мақола муаллифи

Теглар

автобус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг