Тошкентда баъзи автобуслар ҳаракати ўзгарди

Жамият

image

Жорий йилнинг 2 август кунидан 25 август кунига қадар Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасининг Grand Mir меҳмонхонаси билан кесишмасидан Бобур кўчасигача бўлган қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ушбу оралиқда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт Транспорт бош бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, йўл ёпилиши сабабли автобус йўналишлари ҳаракати қуйидагича ўзгартирилади:

18, 38, 58, 67-сонли йўналишлар

Шаҳрисабз кўчаси – Миробод – Нукус – Бобур – Шота Руставели кўчалари орқали ҳаракатланади.

57, 81, 98-сонли йўналишлар:

Миробод – Юсуф Хос Ҳожиб – Бобур кўчалари орқали ҳаракатланади.

127-сонли йўналиш:

Нукус – Муқимий кўчалари орқали ҳаракатланади.

Билдирилишича, таъмирлаш ишлари давомида кўчалардаги тирбандлик ортиши эҳтимоли мавжуд. Шунга кўра, йўналишларга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

“Автобусларнинг ҳаракат ҳамда оралиқ вақти режадагидан узоқроқ бўлиши мумкин”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахтнинг Сергели туманида иссиқ сув қувурларини алмаштириш ва Сўғдиёна кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим автобус йўналишлари ҳаракати жорий йил 19 июлдан 18 августга қадар ўзгарди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Яккасарой тумани автобуслар ҳаракати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг