Тошкентда DFC'нинг минтақавий офиси очилиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрига ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида бугун, 6 ноябрь куни АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош директори Бен Блэкни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

DFC – АҚШнинг миллий ривожланиш институти бўлиб, ривожланаётган мамлакатларда инфратузилма ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш учун хусусий капитални сафарбар қилиш билан шуғулланади. Учрашувда олий даражадаги фаол мулоқотлар ва савдо-инвестициявий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Билдирилишича, энергетика, муҳим минераллар, молия, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва АТ соҳаларида йирик қўшма ташаббуслар ишлаб чиқилмоқда.

Амалий шерикликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Устувор лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшма инвестиция платформасини яратишни жадаллаштириш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Тошкент шаҳрида корпорациянинг минтақавий офисини очиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари корпорациянинг инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда давлат-хусусий шериклик асосида иштирок этиши муҳимлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мирзиёев АҚШ Экспорт-импорт банки раҳбари Жон Йовановични қабул қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Вашингтон DFC

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг