Тошкентда фуқаро ўзини 9-қаватдан ташлади
3-саҳифа
−
22 Июль 15705 2 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда номаълум фуқаро 9-қаватдан тушиб кетгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, кеча, 21 июль куни тахминан соат 01:30 ларда Юнусобод туманининг 9-мавзе ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг бирида 23 ёшли фуқаро ўзини 9-қаватдаги деразадан пастга ташлаган ва кириш йўлагининг том қисмига урилиб, ерга тушган.
Оқибатда фуқаро “БМЁЖ, БМЧ, чап ўмров суяги, ўнг кўкрак суяги, биринчи бел умуртқаси компрессион синиши 2-,3-даража, травматик шок 2-даражаси” ташхиси билан шифохонага олиб борилган.
Билдирилишича, ҳозирда бемор шифокорлар назорати остида.
Ўрганиш жараёнида фуқаронинг руҳиятида 2024 йилнинг охиридан буён ўзгаришлар содир бўла бошлангани ва психолог-шифокор текширувларидан ўтказилгани аниқланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 2 нафар вояга етмаган қиз кўп қаватли уй томидан ўзини пастга ташлаб, жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди. Ўтказилган текширувда ўз жонига қасд қилган қизлар – 2009 йилда туғилган вояга етмаган Д.С. ҳамда 2010 йилда туғилган вояга етмаган С.Б. экани аниқланган.