Тошкентда Gentra ЙПХ ходимини капотда судраб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида Gentra ҳайдовчиси йўл-патруль хизмати ходимини машина капотида судраб кетгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов муносабат билдирди.

Унга кўра, кеча, 2 ноябрь куни Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида Gentra автомашинаси капотида ИИБ йўл-патруль хизмати инспекторини судраб кетган ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Билдирилишича, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида хизмат вазифасини бажараётган йўл-патруль хизмати ходимларини ҳақорат қилиб, уларни тасвирга олган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Gentra ЙПХ ходими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг