Тошкентда иссиқлик тизими қачон ёқилиши маълум қилинди
Жамият
−
01 Ноябрь 20942 1 дақиқа
3 ноябрдан бошлаб Тошкент шаҳридаги ижтимоий объектларда, 5 ноябрдан бошлаб тураржой мажмуаларида марказлашган иссиқлик таъминоти йўлга қўйилади. Бу бўйича пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов қарор чиқарди.
Ҳокимлик аҳолидан тураржойларда ёки бошқа муассасаларда иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида бирон-бир муаммо ва носозликлар аниқланса ёки иссиқлик етказиб берувчи ташкилот раҳбарлари ҳамда мутасаддилар томонидан белгиланган ишлар тўлақонли амалга оширилмаётган бўлса, 1055 ёки 71 210-01-87 рақамларига, шунингдек, ҳокимликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига мурожаат қилишни сўраган.
Ҳукуматнинг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича баъзавий меъёр 5 баробарга оширилади. Ноябрь-февраль ойларида ҳар бир ой учун 500 куб метргача, март-октябрда эса ҳар ой учун 100 куб метргача базавий меъёр белгиланган.
Куз-қиш мавсумида табиий газ истеъмоли юқори бўлганлиги сабабли Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябрь-февраль ойларида бир ойлик “базавий меъёр” 500 куб метр қилиб белгиланган.
Live
Барчаси