Тошкентда маҳкумни бошқа қамоққа ўтказиш учун пул талаб қилганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида ўзини юқори лавозимда ишловчи шахс сифатида таништириб, озодликдан маҳрум этилган фуқарони бошқа жазони ижро этиш муассасасига ўтказиш учун катта миқдордаги пул талаб қилган адвокат ва унинг шериги қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро ўзининг шериги бўлган – пойтахтда фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокатини гўёки Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментида юқори лавозимда ишловчи шахс сифатида таништирган. Сўнгра ушбу таниши орқали 2024 йилда суд ҳукми билан 8 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган, ҳозирда Бухоро вилоятидаги 1-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган маҳкумни Тошкент вилоятидаги 7-сонли жазони ижро этиш муассасасига кўчириб бериш эвазига аризачидан 5 минг доллар талаб қилган.

Аммо мазкур шахслар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган ҳамда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-(фирибгарлик) ва 28,211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм, Фарғона, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида ер майдонларини жами 500 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағга ноқонуний сотмоқчи бўлган шахслар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг