Тошкентда машина ёниб кетди
3-саҳифа
−
16 Июль 6004 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 16 июль куни соат 00:08 да туманнинг Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасида автомобиль ёнаётгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 00:11 да етиб бориб, ёнғин соат 00:16 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида электромобилда ёнғин содир бўлиши оқибатида 1 киши куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилганди.
Live
Барчаси