Тошкентда ноқонуний дорилар сақланган омбор фош этилди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яширин омбор фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида истиқомат қилувчи шахс ўз яшаш хонадонида хориждан айланма йўллар орқали олиб келинган дори воситаларини сақлаб, пойтахтдаги дорихоналарга сотиш билан шуғулланиб келгани аниқланган.

Омборни кўздан кечириш давомида жами 119 турдаги, 3356 қутида бўлган 76318 дона “Фроту”, “Буденофалк”, “Гависсон”, “Бараслуде” ва бошқа номдаги дори воситалари аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Уларнинг дастлабки умумий қиймати тахминан 1 млрд сўмни ташкил этган.

Ҳозирда дори воситаларидан намуналар олиниб, экспертиза ўтказиш учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига юборилган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг “Навоий” ҳамда “Ойбек” чегара божхона постида амалдаги талабларга зид равишда умумий қиймати 175,5 млн сўмни ташкил қилувчи биологик фаол қўшимчалар ва дори воситаларини олиб киришга уринишлар аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент дори яширин омбор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг