Тошкентда талаба қиз ва Хитой фуқароси пичоқлаб ўлдирилди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 22 ёшли қиз ва унинг таниши бўлган 51 ёшли хитойлик эркак пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 21 май куни Тошкент шаҳар Сергели туманида 1998 йилда туғилган фуқаро Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси – 2004 йилда туғилган қиз ва унинг таниши – 1975 йилда туғилган Хитой Халқ Республикаси фуқаросини рашк сабабли пичоқлаган. Маълумотларга кўра, пичоқланган хитойлик шахс воқеа жойида вафот этган, қиз эса воқеадан икки кун ўтиб, жорий йилнинг 23 май куни шифохонада жон берган. Ушбу ҳолатни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га тасдиқлади. 

Таҳририятга келган маълумотларга кўра, пичоқланган қиз олийгоҳнинг талабалар турар жойида яшаган. Ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан университет ҳеч қандай расмий муносабат билдирмади. QALAMPIR.UZ журналисти университет расмийлари билан боғланганда воқеа тўлиқ инкор қилинмаган бўлса-да, у ҳақида маълумот ҳам берилмади. 

Мазкур ҳолат юзасидан ўриндош ўқитувчига нисбатан Сергели туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Косонсой туманида йигит рашк туфайли ўзи билан унаштирилган, 11 синфда таҳсил оладиган севгилисини пичоқлаб ўлдирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент прокуратура талаба қиз Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг