Тошкентда йўл ҳақини тўламаган 6 мингдан ортиқ шахс жазоланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида жорий йил бошидан буён йўл ҳақини тўламаган 6 мингдан ортиқ шахс жазоланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар жамоат транспортини мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси томонидан Тошкент шаҳри автобусларида йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланаётган йўловчиларга нисбатан кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида 6182 нафар қоидабузарларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддасига кўра, троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда, маршрут таксисида йўлкира ҳақи тўламасдан юк олиб юриш, ҳар бир юк жойи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми (41 200 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1 январь кунидан бошлаб автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилган эди. Айни шу санадан бошлаб пойтахт жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф – 3 000 (уч минг) сўм этиб белгиланди. Бунда тўлов электрон тўлов тизими (транспорт ёки банк картаси) орқали амалга оширилганда ҳозиргидек ўзгаришсиз қолади – 1 700 сўм. Барча автобуслар салонида йўлкира ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади. Кейинчалик, Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи ўринбосари Санжар Турғунов Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида автобусларга ортиқча юк билан чиқилганда қўшимча тўлов тизими йўлга қўйилиши кутилаётгани ҳақида гапирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Транспорт вазирлиги йўл ҳақи Транспорт назорати инспекцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг