Тошкентдаги мактабларда ўқувчиларнинг телефонлари текширилмоқда

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги мактабда ўқувчиларнинг телефонлари оммавий равишда текширилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, пойтахт умумтаълим мактабларида ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўқув йили давомида ҳафтада бир кун “Давомат”, “Тиғ” тадбирлари ўтказиб келинади. Ушбу назорат тадбирлари давомида ўқувчиларнинг мобил телефонларини текшириш ҳам назарда тутилган.

“Ушбу тадбирлар доирасида мактаб ота-оналар кузатув кенгаши вакили, ички ишлар ходими, ўқитувчи гувоҳлигида ўқувчиларнинг ёт ғоя ва салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг мобил алоқа воситасини текшириш ҳам кўзда тутилганлигини билдирамиз”, дейилади бошқарма хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияда келаси ўқув йилидан бошлаб барча ўрта мактаб ўқувчиларига бутун ўқув куни давомида мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланиши ҳақида хабар берилган эди. Ўқувчилар телефонларини махсус шкафларга қўйиб кетишлари ва фақат барча дарслар тугагандан кейингина олишлари мумкин бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент телефон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг