Тошкентдан Чорвоққача янги йўл қурилади (видео)
Жамият
−
02 Август 6483 1 дақиқа
Ўзбекистон ҳукумати Тошкент ва Чорвоқ ўртасида янги йўл қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда кеча, 1 август куни Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Вазир Президентга лойиҳаларни тақдим этганидан сўнг, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятларини қамраб олган “Чорвоқ-Чимён” рекреацион зонасига транспорт қатновини яхшилаш режалари ҳақида гапирди.
“Охирги пайтда жуда ҳам катта сармоялар киритилиб, туристик зона жиҳатдан бу ривожланиб бораётган йўл ва бугунги кунда мавжуд йўлимиз жуда тирбанд ҳолатга келиб қолган. Қарор қабул қилинди ҳурматли Президентимиз томонидан”, деди Илҳом Маҳкамов.
Вазирнинг сўзларига кўра, концепция аллақачон тақдим этилган бўлиб, иш танлов асосида, етакчи компаниялар билан ҳамкорликда ва давлат-хусусий шериклик механизми доирасида амалга оширилади.
“Мавжуд йўлга тегмаган ҳолда янги Тошкент – Чорвоқ автомобиль йўли қурилишини ҳам бошлаб юборамиз”, деди у.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 август куни Президент Шавкат Мирзиёевга транспорт соҳасидаги йирик лойиҳалар бўйича ахборот берилган ва Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилиши маълум қилинган эди.
Live
Барчаси