Тожикистон Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Жамият
−
18 Ноябрь 2415 1 дақиқа
2021 йил 4 майдан буён Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида ишлаб келган Абдужаббор Раҳмонзода лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Sputnik Тожикистон” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Абдужаббор Раҳмонзоданинг ўрнига Насриддин Исматулло тайинланган, бунгача у Тожикистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, дипломат ва сиёсатчиси Исматулло Насриддин 1971 йил 21 февралда туғилган. У Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигида биринчи ўринбосар лавозимида ишлаган. Илгари у Тожикистоннинг Австрия, АҚШ ва бошқа давлатлардаги элчиси сифатида фаолият юритган.
У 1993 йилда Тожикистон Аграр университетини, 1996 йилда эса Россиядаги ТИВ Дипломатия академиясини битирган. У Ташқи ишлар вазирлигида халқаро ташкилотлар ва халқаро ҳуқуқ бўйича ишлаган, шунингдек ЕҲХТ ва бошқа халқаро ҳамкорлик лойиҳаларида фаол иштирок этган.
Исматуллонинг фаолияти асосан ташқи сиёсат, хавфсизлик ва халқаро ҳамкорлик соҳаларига қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Туркияга янги элчи тайинлаганди.
Live
Барчаси