Трамп Германия канцлери билан учрашди. Мерц нимадан хавотирда? 

Олам

image

Кеча, 3 март куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда Германия канцлери Фридрих Мерцни қабул қилди. Овал кабинетда бўлиб ўтган учрашувда Эронга қарши давом этаётган АҚШ–Исроил ҳарбий операциялари, Россия-Украина уруши, шунингдек, савдо ва хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.

Германия Эронга қарши операцияларда қандай ёрдам беряпти?

Трамп журналистлар билан суҳбатда Германия АҚШ кучларига айрим ҳарбий базалардан фойдаланишга рухсат бериш орқали ёрдам бераётганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Берлин қўшин юбормаган, бироқ логистика жиҳатдан қулайлик яратмоқда. АҚШ Президенти Германиянинг бу позициясини юқори баҳолаб, Мерцни аъло даражадаги етакчи деб атаган. Бунга жавобан, канцлер Германия ва АҚШ Эроннинг ҳозирги режимига чек қўйиш масаласида бир фикрда эканини билдирган. Шу билан бирга, у ҳарбий ҳаракатлар оқибатлари ҳақида огоҳлантирган. Мерцнинг айтишича, на АҚШ, на Исроил Германиядан можарога бевосита қўшилишни сўрамаган. Агар бундай масала кўтарилса, Германия парламентининг расмий розилиги талаб қилинади.

Эрон билан боғлиқ уруш Германия ичида сиёсий жиҳатдан нозик масала ҳисобланади. Мамлакат ичида АҚШ-Исроил операциясини қўллаб-қувватлашга нисбатан турлича қарашлар мавжуд.

Украина масаласи ҳам муҳокама қилинди

Учрашувда Россиянинг Украинадаги уруши алоҳида эътибор марказида бўлди. Мерц Украинани доимий қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади ва Киев ҳудудий ён беришга мажбур бўлмаслиги кераклигини билдирди.

“Бу уруш имкон қадар тезроқ тугаши керак. Аммо Украина ўз ҳудудини ва хавфсизлик манфаатларини сақлаб қолиши шарт”, деган канцлер.

Трамп эса Россия ва Украина ўртасидаги урушни тугатиш устувор вазифалардан бири бўлиб қолаётганини айтган. У АҚШда етарли миқдорда ўқ-дорилар мавжудлигини ва зарурат бўлса, Европага етказиб берилиши мумкинлигини қўшимча қилган.

Савдо ва Испания билан боғлиқ кескин баёнот

Музокаралар давомида савдо масалалари ҳам кўтарилди. Трамп Испания АҚШ кучларига ўз базаларидан фойдаланишга рухсат бермаганини танқид қилиб, савдо алоқаларини тўхтатиш билан таҳдид қилди. Мерц ёпиқ эшиклар ортидаги суҳбатда Трампга Испания Европа Иттифоқи аъзоси эканини ва савдо масалалари алоҳида давлат билан эмас, балки ЕИ билан келишилиши кераклигини айтган.

Европада хавфсизлик масалалари

Мерц Вашингтонга жўнаб кетишидан аввал Германия ва Франция ядровий ҳимоя бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш режасини эълон қилган эди. Бу Европанинг Россия таҳдиди ва Яқин Шарқдаги беқарорлик фонида ўз хавфсизлик сиёсатини қайта кўриб чиқаётганидан дарак беради. Шунингдек, икки етакчи Хитой масаласини ҳам муҳокама қилган. Мерц яқинда Пекинга ташриф буюрган, Трамп эса ой охирида Хитойга боришни режалаштирмоқда.

Таҳлилчилар фикри

Экспертларнинг фикрича, учрашув давомида муҳим масалалар муҳокама қилинган бўлса-да, Эрон бўйича аниқ стратегия ва якуний режалар очиқ эълон қилинмаган. Германия томони ҳарбий ҳаракатларнинг халқаро-ҳуқуқий асослари ва узоқ муддатли оқибатлари юзасидан хавотир билдирмоқда. Оқ уйдаги учрашув АҚШ ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик давом этаётганини кўрсатса-да, Эрон, Украина ва савдо масалаларида мураккаб дипломатик жараёнлар ҳали олдинда эканини намоён этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия АҚШ Эрон Дональд Трамп Испания Россия-Украина уруши Фридрих Мерц\

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made
Российалик пранкчилар Ризо Паҳлавийни масхара қилди Российалик қизиқчилар – Вован ва Лехус Ризо о‘зларини Германийа канслери маслаҳатчилари сифатида танищтириб, у билан бог‘ланган. Улардан бири о‘зини “Адолф” деб танищтирган ва ҳатто камера қарщисида Адолф Гитлерга о‘хщащ қийофада намойон бо‘лган. Вазийат мутлақо кулгили ва щубҳали бо‘лищига қарамай, Ерон собиқ валиаҳд щаҳзодаси Ризо Паҳлавий ҳеч қандай иккиланищ ко‘рсатмаган. Сохта маслаҳатчи Германийа Еронга қарщи ҳарбий ҳужумга қо‘щилищга таййорлигини да’во қилган. Паҳлавий еса бу г‘ойани мамнунийат билан кутиб олган. “Нафақат исроилликлар ва америкаликлар, балки ко‘проқ давлатлар бу кампанийага қо‘щилищи керак. Германийа щундай қат’ий позитсийани егаллаганидан хурсандман”, деган у. Сҳунингдек, у Ерон ҳукумати аг‘дарилган тақдирда о‘з ролини қандай ко‘рищини ҳам очиқчасига айтган. “Режим қулащи билан биз ҳаракатга кирищищга ва ҳокимийат бо‘щлиг‘ини то‘лдирищга таййормиз”, дейа қо‘щимча қилган Паҳлавий.

02:53

Российаликлар пранкчилар Ризо Паҳлавийни масхара қилди Российалик қизиқчилар – Вован ва Лехус Ризо о‘зларини Германийа канслери маслаҳатчилари сифатида танищтириб, у билан бог‘ланган. Улардан бири о‘зини “Адолф” деб танищтирган ва ҳатто камера қарщисида Адолф Гитлерга о‘хщащ қийофада намойон бо‘лган. Вазийат мутлақо кулгили ва щубҳали бо‘лищига қарамай, Ерон собиқ валиаҳд щаҳзодаси Ризо Паҳлавий ҳеч қандай иккиланищ ко‘рсатмаган. Сохта маслаҳатчи Германийа Еронга қарщи ҳарбий ҳужумга қо‘щилищга таййорлигини да’во қилган. Паҳлавий еса бу г‘ойани мамнунийат билан кутиб олган. “Нафақат исроилликлар ва америкаликлар, балки ко‘проқ давлатлар бу кампанийага қо‘щилищи керак. Германийа щундай қат’ий позитсийани егаллаганидан хурсандман”, деган у. Сҳунингдек, у Ерон ҳукумати аг‘дарилган тақдирда о‘з ролини қандай ко‘рищини ҳам очиқчасига айтган. “Режим қулащи билан биз ҳаракатга кирищищга ва ҳокимийат бо‘щлиг‘ини то‘лдирищга таййормиз”, дейа қо‘щимча қилган Паҳлавий.

02:51