Тўқаев Мирзиёевнинг барча таклифларини қўллаб-қувватлашини айтди (видео)

Жамият

image
Садир Жапаров Ўзбекистонга доимо ўзгача туйғу билан келишини айтди (видео) north_east

Садир Жапаров Ўзбекистонга доимо ўзгача туйғу билан келишини айтди (видео)

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида берган таклифларини қўллаб-қувватлашини айтди.

“Жаҳон майдонида юз бераётган ўзгаришлар шароитида мамлакатларимиз минтақани Евросиёнинг асосий транспорт-логистика марказига айлантириш учун ноёб имкониятга эга, бу ҳақда ҳозиргина ҳурматли Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев ишончли тарзда гапириб ўтди”, деди у ўз нутқида.

Тўқаев Ўзбекистон Президентини Самарқандда UNESCO Бош конференциясининг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади ва у ҳақиқатдан ҳам муҳим форум эканини айтиб ўтди.

“Ҳозирги кунда халқларимизнинг ноёб тарихий-маданий меросига асосланган минтақавий ўзига хосликни мустаҳкамлаш айниқса муҳимдир. Кеча биз Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдик. Бу улуғвор, ноёб иншоотдир. Ҳақиқатан ҳам, бу илмий, сайёҳлик, этномаданий лойиҳадир”, таъкидлайди у.

Қозоғистон раҳбари Президент Мирзиёевнинг Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ушбу соҳада илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун умумий майдонга айланиши мумкинлиги ҳақидаги фикрига ҳам қўшилишини айтди.

“Мен Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан форматимизнинг институционал асосларини мустаҳкамлаш бўйича билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлашимни билдирмоқчиман. Ўйлайманки, ишчи тартибда биз бу масалаларни муҳокама қилиб, тегишли иловаларни қонунчилик ёки ҳар қандай ҳолатда шартнома тартибида тасдиқлашга эришишимиз мумкин”, дейди қўшни давлат етакчиси.

Тўқаев сўзининг якунида Ўзбекистон етакчисига саммитни ўтказиш учун кўрсатилган юксак меҳмондўстлик ва ажойиб шароитлар учун миннатдорлигини билдирди.

У Тошкентдаги матбуот анжуманида Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қўшма газ лойиҳаси муваффақиятли экани, газ транзитини кенгайтириш режалаштирилганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун Илҳом Алиев амалий ташриф билан Тошкентга келгани ва Шавкат Мирзиёев билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ҳам Тошкентга келган ва Шавкат Мирзиёев билан учрашув ва музокаралар ўтказганди. Улар Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди ва “Келажак мероси” халқаро мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан бугун, 16 ноябрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Тошкентга келди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида бир қатор ташаббусларни илгари сурди


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг