Туркия Рамазон ойида Ғазога 3300 тонна гуманитар ёрдам жўнатди

Олам

image

Бугун, 21 февраль куни Туркия Қизил Ярим Ой жамияти томонидан Ғазо сектори учун тайёрланган навбатдаги “Яхшилик кемаси” Мисрнинг Эл-Ариш портига етиб борди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.

Қайд этилишича, кема Туркиянинг Мерсин портидан йўлга чиққан ва бортида қарийб 3300 тонна юк мавжуд. Гуманитар ёрдам таркибида 175 минг дона озиқ-овқат пакети, шунингдек, гигиена воситалари, кийим-кечак, бошпана ва турар жой анжомлари, ичимлик суви ҳамда бошқа зарур маҳсулотлар бор.

Юкларнинг катта қисми Калён жамғармаси билан ҳамкорликда ўтказилган “Фаластин учун нафас олинг” хайрия кампанияси доирасида тўпланган.

Эл-Ариш портига туширилган ёрдам Миср Қизил Ярим Ой жамияти билан ҳамкорликда Рафаҳ чегара ўтиш пункти орқали Ғазо секторига етказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон ҳукумати ва халқидан Ғазодаги муҳтож аҳолига гуманитар ёрдам партияси етказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Миср Ғазо Қизил Ярим Ой жамияти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг