Туркияда қидирувдаги ўзбекистонлик йигит ушланди
3-саҳифа
−
07 Ноябрь 4813 1 дақиқа
Халқаро қидурувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркияда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, у икки мамлакат Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган комплекс тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қўлга олинган. У илгари бир қатор киберфирибгарлик жиноятларини содир этиб, 10 дан ортиқ ўзбекистонликнинг маблағларини ўзлаштириб кетганликда айбланиб қидирувда бўлган.
Ушбу шахснинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида жабрланган фуқаролардан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилиш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган “Соня” лақабли шахс Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга депортация қилинганди.
Live
Барчаси