U-17 Жаҳон чемпионати финалчилари маълум бўлди

Спорт

image

Қатарда бўлиб ўтаётган U-17 Жаҳон чемпионатида финалга чиққан жамоалари аниқ бўлди. Австрия ва Португалия ўсмирлар терма жамоалари ярим финалдаги ишончли ўйинлари эвазига турнирнинг ҳал қилувчи баҳсига йўл олди.

Австрия U-17 терма жамоаси мусобақада тарихий натижага эришди. Мамлакат илк бор Жаҳон чемпионати финалига чиқди. Австрия ярим финалда Италияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Жамоанинг бош қаҳрамони, “Лиферинг” клуби ярим ҳимоячиси Йоханнес Мозер бўлди. У 57-дақиқада ва учрашувнинг қўшимча дақиқаларида гол уриб жамоасини финалга олиб чиқди. Бу голлар Мозернинг турнирдаги еттинчи ва саккизинчи голи бўлиб, у мусобақанинг энг яхши тўпурари сифатида етакчилик қилмоқда. Австрия шу билан турнир давомида барча ўйинларда ғалаба қозонган ягона жамоа айланди. 

Португалия эса ярим финалда Бразилия билан баҳс олиб борди. Доҳадаги “Aspire Academy Stadiums”да бўлиб ўтган учрашув асосий вақтда 0:0 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида португалияликлар 6:5 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди. Финал баҳси жорий йилнинг 27 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси нимчорак финал босқичида Италия U-17 терма жамоасига 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, турнир билан хайрлашган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати финал Австрия U-17 Португалия U-17

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг