U-20 Жаҳон чемпионатининг финалчилари маълум бўлди
Спорт
−
16 Октябрь 2691 1 дақиқа
Бугун, 16 октябрь куни 2025 йилги U-20 Жаҳон чемпионатининг финал жуфтлиги маълум бўлди. Турнирнинг ҳал қилувчи учрашувида Марокаш ва Аргентина миллий терма жамоалари тўқнаш келади.
Қайд этиш жоиз, биринчи ярим финалда Марокаш терма жамоаси Франция миллий жамоасини пенальтилар сериясида енгди (1:1, пенальтилар 5:4). Аргентина терма жамоаси эса ўз ярим финалида Колумбия терма жамоасини мағлуб этди (1:0).
Мусобақанинг амалдаги ғолиби Уругвай U-20 миллий жамоаси ҳисобланади. Жамоа турнир доирасидаги 2023 йилги финал учрашувида Италия терма жамоасини 1:0 ҳисобида енгган эди.
Маълумот учун, U-20 Жаҳон чемпионатининг финал ўйини 20 октябрь куни бўлиб ўтади.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси