Уч карра Олимпиада чемпиони Александр Дитятин вафот этди

Спорт

image

Таниқли россиялик гимнастикачи, уч карра Олимпиада чемпиони  Александр Дитятин 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда бугун, 14 октябрь куни “Sport-interfax” нашри хабар берди.

Дитятин 1980 йилги Москва Олимпиадасида тарихий натижага эришган эди. У жами 8 та медаль (3 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза) қўлга киритган. Шу тариқа, у битта Олимпия ўйинларида энг кўп медаль олган гимнастикачи сифатида тарихда қолган. У олтин медалларни шахсий кўпкураш, ҳалқалар ва жамоавий баҳс турларида қўлга киритган эди. Дитятин А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети фаолият юритаётган эди.

 “Александр Николаевич университетимиз ва бутун мамлакат фахридир. У нафақат истеъдодли спортчи, балки ўз билим ва тажрибасини талабалар билан саховатли тарзда баҳам кўрган ажойиб мураббий ҳам эди. Унинг фидойилиги, профессионаллиги ва инсоний фазилатлари унга ҳамкасблари ва талабаларининг муносиб ҳурмати ва меҳрини қозонди”, дейилади университет хабарида.

Герцен университети ректори Сергей Тарасов спортчининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Маълумот учун, Дитятин 3 карра Олимпия чемпиони ва 7 карра жаҳон чемпиони. У 1980 йилги Москва Олимпиадасида ҳар бир дастурда медалларни қўлга киритиб, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

гимнастика Олимпиада чемпион Александр Дитятин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг