UEFA “Бавария” футболчисини 3 та ўйинга дисквалификация қилди

Спорт

image

Германиянинг “Бавария” жамоаси вингери Луис Диас Чемпионлар лигаси доирасидаги ПСЖга қарши ўйинда олган қизил карточкаси туфайли UEFA томонидан уч ўйинга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Чемпионлар лигаси доирасида “Парк де Пренс”да бўлиб ўтган ПСЖ ва “Бавария” учрашувида Диас биринчи бўлимнинг қўшимча дақиқаларида рақиб ҳимоячиси Ашраф Ҳакимига нисбатан жиддий қўполлик ишлатгани учун майдондан четлаштирилган эди.

Манбаларга кўра, Ҳакими Диас билан тўқнашувдан сўнг тахминан олти ҳафта майдонга туша олмайди. Қизил карточка олаётганидан аввал Диас биринчи бўлимда “Бавария”нинг иккала голига ҳам муаллифлик қилган эди. Энди у жамоасининг навбатдаги 3 та учрашувини, “Арсенал”га қарши сафардаги ўйин, шунингдек, “Спортинг” ва “Юнион” билан бўладиган уй учрашувларини ўтказиб юборади.

Маълумот учун, айни пайтда “Бавария” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида тўрт ўйиндан сўнг максимал очко жамғариб, мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда. Диас эса жорий мавсумда жамоасининг дастлабки 17 ўйинда 11 та гол уриб, 7 та голли узатма муаллифига айланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Чемпионлар лигаси “Бавария” Луис Диас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг