UEFA Исроил бўйича янги қарор қабул қилди

Спорт

image

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Исроил футбол ассоциациясини 2026 йил июнь ойидан бошлаб мамлакат ҳудудида халқаро учрашувларни ўтказишга рухсат бериш ҳақидаги принципиал қароридан хабардор қилди. Бу ҳақда Ynet нашри хабар берди.

Қайд этилишича, бу қарор 2023 йил 7 октябрь воқеаларидан сўнг ўйинлар тўхтатилганидан буён уч йил ичидаги илк муҳим сиёсий ўзгариш бўлади. Жорий йилнинг ёзида Европа мусобақаларига йўлланма олган Исроил клублари ва жамоалари ўз уй учрашувларини яна мамлакат ичида ўтказишга тайёргарлик кўриши кутилмоқда.

Маълумот учун, 2023 йил октябрь ойидан буён Исроил терма жамоалари ҳамда клубларининг барча уй учрашувларини хавфсизлик сабаб нейтрал майдонларда ўтказиб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил UEFA халқаро учрашувлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг