Украина Россиядаги йирик нефть заводига ҳужум қилди
Олам
−
20:01 2169 1 дақиқа
Бугун, 20 майга ўтар кечаси Украина дронлари Россиянинг Нижний Новгород вилоятидаги Кстово шаҳрига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳужум “Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез” нефтни қайта ишлаш заводига қаратилган бўлиб, ҳужум оқибатида ҳудудда ёнғин юзага келган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда дронлар тураржой бинолари яқинидан учиб ўтаётгани акс этган.
Ҳужум сабаб Нижний Новгород вилоятининг Кстово туманидаги мактаб ўқувчилари хавфсизлик нуқтайи назаридан масофавий таълимга ўтказилган. Бу ҳақда шаҳар мэри Юрий Шалабаев маълум қилган.
“Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез” Россиядаги энг йирик нефтьни қайта ишлаш заводларидан бири ҳисобланади. Корхона Москвани ёнилғи билан таъминлайди. Ҳозирча ҳужум оқибатлари ва эҳтимолий талафотлар бўйича расмий маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия томонидан Украинага тунги ҳужумлар уюштирилгани оқибатида 1 киши ҳалок бўлиб, 30 дан ортиқ инсон яралангани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси