Украина сунъий интеллектли дронлардан фойдалана бошлади

Олам

image

Украина Қуролли кучлари биринчи бор сунъий интеллект билан жиҳозланган камикадзе зарба дронларини Россия танкларига қарши қўллади. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, дрон интерфейси автоматик равишда потенциал нишонларни яшил рангда ажратиб кўрсатади, зарба учун тавсия этилган мақсадларни бинафша рангда белгилайди, оператор якуний тасдиқ берганидан сўнг эса нишон қизил рангда кўринади.

Тизим бир вақтнинг ўзида бир нечта мақсадларни аниқлай олиши, уларни алоҳида кузатиб бориши ва операторга тартиб билан нишон ҳақида таклиф қилиши мумкин. Бироқ бошқарув инсон омили асосида амалга оширилади. Оператор қайси нишонни олишни ўзи белгилайди. 

Европа Барқарорлик Ташаббуси Маркази директори Сергей Сумленийга кўра, фронт чизиғи тартибсиз бўлгани учун ҳозирча дронлар тўлиқ автоном зарба парвозларини амалга оширмайди. Акс ҳолда, ўз қўшинларига зарба бериш эҳтимоли мавжуд. 

Дронлардан фойдаланиш бўйича украиналик инсайдер ушбу маълумотнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаб, бу “ҳақиқий сунъий интеллект, агар уни шундай аташ мумкин бўлса” деб изоҳ берган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россияда 120 километргача нишонни топиб, ҳужум қиладиган дрон намойиш этилгани ҳақида хабар берилганди. Дрон “ҳаво мина майдони” сифатида ишлашга ва ҳавода тахминан 80 дақиқа навбатчилик қилишга қодир. Унинг юк кўтариш массаcи 13,5 килограмм, парвоз ва ҳужум тезлиги соатига 108–300 километрни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина дрон сунъий интеллект камикадзе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг