Украина Тиматини қидирувга берди

Олам

image

Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) россиялик дунёга машҳур ижрочи, рэпер Тиматини (Темур Юнусов) қидирувга берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, рэпернинг маълумотлари жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб Украина давлат органлари базасига киритилган.

СБУ июнь ойида масофадан туриб Тиматига нисбатан Украина Жиноят кодексининг 332-1-моддаси 2-қисми (Украина мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига тажовуз ҳамда кириш тартибини бузиш) бўйича айблов қўйган. 

Шунингдек, Тимати “Миротворец” портали базасига ҳам киритилган. “Миротворец” – Украинада 2014 йилда яратилган бўлиб, унда сиёсатчилар, журналистлар, актёрлар, мусиқачилар ва бошқа шахсларнинг шахсий маълумотлари жойлаштирилади. Ушбу порталда, одатда, Қрим ёки Донбассга ташриф буюрган ёки “Украина миллий хавфсизлигига қарши жиноятларга алоқадор” деб ҳисобланган шахслар бўлади.

Июнь ойида СБУ Россия халқ артисти Николай Басковга ҳам қидирув эълон қилган эди. У ҳам Украина ҳудудий яхлитлиги ва дахлсизлигига тажовуз қилишда айбланмоқда.

Маълумот учун, Тимати 1983 йил 15 августда Москвада туғилган. У “Black Star” брендига асос солиб, мусиқа, мода ва ресторан бизнесини ривожлантирган, бироқ 2020 йилда лойиҳадан чиққан. Тимати Россияда ҳукуматни қўллаб-қувватлагани билан ҳам кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик блогер Гусейн Гасановга нисбатан жиноят йўли билан олинган даромадларни легаллаштириш иши бўйича ҳибсga олиш қарори чиқарилиб, қидирув эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Тимати СБУ Миротворец

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг