Ўлган аёл олти кишининг ҳаётини сақлаб қолди

Олам

image
Қони 2,4 млн чақалоқни сақлаб қолган донор вафот этди north_east

Қони 2,4 млн чақалоқни сақлаб қолган донор вафот этди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Марказий шаҳар клиник шифохонаси базасида вафот этган 63 ёшли аёлдан бир нечта органлар олинди. Аёл донор бўлиб, олти кишининг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, вафот этган аёл 1962 йилда туғилган ва унинг юраги 1988 йилда туғилган беморга, жигари эса 1982 йилда туғилган беморга кўчириб ўтказилган. Ўнг буйраги 1996 йилда туғилган эркак ҳаётини сақлаб қолган, чап буйраги эса 1966 йилда туғилган, 2017 йил октябрдан буён трансплантацияни кутиб келган беморга ўтказилган. Бундан ташқари, донорнинг кўз шох пардалари 1983 ва 1956 йилда туғилган икки беморга кўриш имконини қайтарган.

Операцияни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика трансплантация маркази ташкилллаштирган ва назорат қилган. Жараёнда Олмаотанинг етакчи тиббиёт марказлари, Кардиология ва ички касалликлар институти, С. Сизганов номидаги жарроҳлик илмий маркази ҳамда Марказий шаҳар клиник шифохонаси мутахассислари иштирок этган. 

Қайд этиш жоизки, шифокорлар донорнинг ёшига қарамай, унинг органлари яхши ҳолатда бўлгани ва уларнинг фаолиятини давом эттириш мумкинлигини таъкидлади. Бу яна бир бор донор ёши инсон ҳаётини сақлаб қолишда тўсиқ эмаслигини тасдиқлайди.

Республика маркази донорлик учун марҳумнинг оиласига уларнинг жасоратли қарори учун чуқур миннатдорлик билдирган, шунингдек, мураккаб жараённи юқори даражада ўтказишга муваффақ бўлган тиббиёт мутахассисларининг ҳамжиҳатликдаги меҳнатини эътироф этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британиянинг Кроуборо шаҳрида яшовчи 65 ёшли Дениз Бэкон операция вақтида кларнет чалган эди. Ушбу жараёнда шифокорлар унинг бош миясига электр импулслари таъсирини кузатишлари мумкин бўлганди.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон донор бемор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг