Урганч туманида шоқоллар пайдо бўлди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятининг Урганч туманида шоқоллар юргани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Экология бошқармаси муносабат билдирди.

Аниқланишича, чиябўри (шоқол)лар Урганч тумани Чандирқиёт қишлоғи, Бақайлар маҳалласи ҳудудида кузатилган. Уларни Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни  талабларига мувофиқ муҳофаза қилиш чораларини кўриш ҳамда инсон хўжалик фаолиятига зарар етказилишини олдини олиш мақсадида  ҳаваскор овчилар гуруҳи шакллантирилган. 

Билдирилишича, ҳозирда ҳаваскор овчилар гуруҳи ҳуркитиш ишларини олиб бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ва Жиззах шаҳрида жойлашган хонадонларга илон кириб қолган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Урганч шоқол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг