Ўзбекистон БАА билан бирга инвестицияларни ҳимоя қилади

Жамият

image

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари инвестицияларни ўзаро рағбатлантиради ва ҳимоя қилади. Бу ҳақда Президентнинг кеча, 15 сентябрь куни қабул қилинган “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.  

Қарорга кўра, Ўзбекистон ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати ўртасида имзоланган Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланган.

Қайд этиш жоиз, ушбу битим жорий йилнинг 15 январь куни Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари Президентлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида имзоланганди. 

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди. 

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларация ҳам имзоланганди. Шунингдек, Молиявий-техник ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим, Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим, инвестициялар, саноат ва илғор технологиялар, адлия, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, фойдали қазилмалар соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида идоралараро битимлар ҳамда Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома, Дипломатик академиялар ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим ва бошқалар имзоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари инвестиция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг