Ўзбекистон Болгария билан нималарга келишиб олди?

Жамият

image

Бугун, 10 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Болгария Республикаси Президенти Румен Радев Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида қўшма декларацияни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, етакчилар ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар, жумладан, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда Тошкент ва София шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, 10 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Болгария Республикаси Президенти Румен Радевни расмий кутиб олиш маросими бўлганди. Шундан сўнг қароргоҳда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Болгария Республикаси Президенти Румен Радевнинг расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Румен Радев Президент Шавкат Мирзиёевни ўзи учун қулай вақтда жавоб ташрифи билан Болгарияга боришга таклиф этди. Болгария етакчиси Румен Радев IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Болгария Румен Радев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг