Ўзбекистон Грецияга янги элчи тайинлади

Жамият

image

Грециянинг Афина шаҳрида Ўзбекистоннинг Грециядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абат Файзуллаев Греция давлат раҳбари Константинос Тасуласга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, маросим чоғида Греция Республикаси Президенти янги элчиларни самимий табриклаб, уларга фаолиятида муваффақият тилаган. Шунингдек, элчиларнинг икки ва кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишига умид билдирган.

Бўлиб ўтган қисқа суҳбат чоғида Константинос Тасулас дунёда геосиёсий қарама-қаршиликлар кучайиб бораётган бир пайтда, Ўзбекистон раҳбариятининг мувозанатли дипломатияси минтақавий барқарорлик ва халқаро ишончни мустаҳкамлашга муҳим ҳисса қўшаётганини алоҳида таъкидлаган.

Греция етакчиси Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатлар янги босқичга кўтарилганини алоҳида қайд этган. Мамлакатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни янада кенгайтириш учун янги имкониятлар яратилаётганини билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Туркияга янги элчи тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Греция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг