Ўзбекистон Иорданияни қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги мураккаб вазият туфайли Иордания раҳбарияти ва халқини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Ўзбекистом Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Саидовга кўра, у Иордания Бош вазир ўринбосари – Ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади билан телефон орқали мулоқот қилган. Улар минтақадаги вазиятнинг ривожланиши, барқарорлик ҳамда хавфсизликка таъсири юзасидан фикр алмашган.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг Иордания раҳбарияти ва халқига қаратилган самимий қўллаб-қувватлови ва бирдамлигини етказдик”, дейди Саидов.

Шунингдек, мулоқотда барча юзага келаётган масалаларни халқаро ҳуқуқ нормаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, фақат тинч, сиёсий ва дипломатик воситалар орқали ҳал этиш муҳимлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги вазият туфайли ҚатарҚувайт ва Бирлашган Араб Амирликлари халқига ҳамдардлик билдирган ҳамда Уммон султонлигини қўллаб-қувватлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқ Иордания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг