Ўзбекистон Осиё кубогининг чорак финалига чиқди

Спорт

image
Кеча, 13 май куни футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё кубоги 3-турида Австралияга қарши майдонга тушди. Унда Сергей Чигодаев шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва гуруҳда 1-ўринни эгаллади.

Учрашувнинг 28-дақиқасида Миркомил Муродов учрашувда ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилган бўлса, биринчи бўлим якунида, 45-дақиқада Аҳрор Равшанбеков Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини иккинчи голини киритди. Сўнгра, ўйин якунига қадар ушбу ҳисоб сақланиб қолди ва Сергей Чигодаев шогирдлари турнирдаги иккинчи ғалабасини расмийлаштирди.

Шу тариқа, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё кубоги “Д” гуруҳи пешқадами сифатида чорак финалга йўл олди. Эндиликда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё кубогининг чорак финалида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади. Ўйин жорий йилнинг 16 май куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, ушбу ёш тоифасидаги 2025-йилги Осиё кубоги соҳиби Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳисобланади.

Мақола муаллифи

Теглар

Австралия Осиё кубоги Ўзбекистон U-17

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг