Россияда ўзбекистонликларнинг концертига ОМОН бостириб кирганига муносабат берилди (видео)
Жамият
−
24 Сентябрь 19931 2 дақиқа
Аввалроқ, Россиянинг Красноярск ўлкаси Емельяновский туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Корона” банкет залида уюштирилаётган ўзбекистонлик хонанда Жалолиддин Аҳмадалиевнинг концертга бостириб кириб, мигрантларни тинтув қилгани ҳақида хабар берилганди. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида лицензияга эга адвокат воқеа жойига юборилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.
Агентликка кўра, айни пайтда мазкур ҳолат Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилиги доирасида ўрганилмоқда.
Маълумот учун, Россия Ички ишлар вазирлиги, Федерал хавфсизлик хизмати ва Россия Миллий гвардияси махсус бўлинмалари ходимлари ўзбекистонлик хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев концерт бераётган кўнгилочар масканда рейд ўтказиб, 620 нафар меҳмонни, жумладан, 210 нафар хорижликни тинтув қилган. Бу тинтув Россияга хориждан борган чет эл фуқаролари ва гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиши мумкин бўлган шахсларни аниқлаш мақсадида ўтказилган. Уларда тақиқланган нарса ёки моддалар топилмаган.
Шундай бўлса-да, 26 нафар хорижлик полиция бўлимига олиб кетилган. Улардан саккиз нафари Россияда ноқонуний бўлгани аниқланган.
Рейддан сўнг полиция ходимлари томонидан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Россияга кириш ёки у ерда бўлиш, шунингдек, иммиграция қоидаларини бузганлик учун жами 19 та маъмурий баённома тузилган. Бундан ташқари, Россия Жиноят кодексининг 322.3-моддаси (чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни ноқонуний рўйхатга олиш) бўйича учта иш тўпланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси