Ўзбекистон Тожикистонни мағлуб эта олмади
Спорт
−
28 Январь 6418 1 дақиқа
Бугун, 28 январь куни футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогидаги илк учрашувини ўтказди. Нодир Элибоев шогирдлари дастлабки турда Тожикистон терма жамоаси билан 0:0 ҳисобида дурранг ўйнади.
Ўзбекистон терма жамоаси “C” гуруҳи 1-турида Тожикистонга қарши дуррангдан сўнг 1 очко ишлаб олди. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Япония терма жамоаси Австралияни 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб гуруҳ пешқадамига айланди.
Ўзбекистоннинг навбатдаги учрашувни жорий йилнинг 30 январь кунига Австралияга қарши бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогида узлуксиз иштирок этиб келаётган тўртта жамоадан бири ҳисобланади. Шунингдек, Эрон, Япония ва Таиланд терма жамоалари ҳам қитъа биринчилигини бирор марта ҳам ўтказиб юбормаган.
Ўзбекистон терма жамоаси қитъа биринчилиги тарихида тўрт бор финалгача етиб борган ва тўтр марта кумуш медалларга сазовор бўлган. Шунингдек, 6 марта бронза медалини қўлга киритган.
Live
Барчаси