Ўзбекистон ва Канада ўйини кучли ёмғирда бўлади
Спорт
−
01 Июнь 9223 2 дақиқа
Ўзбекистон ва Канада миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви кучли ёмғир остида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда “Edmonton Journal” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Канада терма жамоасининг Жаҳон чемпионати олдидан мухлислар билан хайрлашув учрашуви ноқулай об-ҳаво шароитида ўтиши кутилмоқда.
Канада Миллий метеорология хизмати жорий йилнинг 30 май куни ёғингарчилик бўйича прогноз даражасини сариқ огоҳлантириш босқичига кўтарди. Маълум қилинишича, кучли ёмғир кечқурун бошланиб, 3 июнь тонгигача давом этиши мумкин. Эдмонтон ҳудудида 50 миллиметрдан 100 миллиметргача ёғингарчилик кузатилиши тахмин қилинмоқда.
Ўзбекистон ва Канада терма жамоалари ўртасидаги баҳс вақтида эса ҳарорат тахминан 9 даража атрофида бўлиши прогноз қилинган.
Нашрнинг ёзишича, баҳс учун Commonwealth стадионида махсус ётқизилган вақтинчалик табиий майдон бундай миқдордаги ёғингарчиликка қандай бардош бериши асосий саволлардан бири бўлиб турибди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 26 май куни Тошкентдан Нью-Йоркка тўғридан тўғри авиақатнов орқали етиб борган эди. Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа Жаҳон чемпионатидаги дебюти олдидан икки ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ўзбекистон терма жамоаси эртага, 2 июнь куни Эдмонтонда Канадага қарши, 8 июнь куни эса Ню-Йоркда Нидерландия терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун 30 кишилик таркиби эълон қилинганди.
Live
Барчаси