Ўзбекистон ва Парагвай Президентлари музокара ўтказди
Жамият
−
11 Декабрь 1630 2 дақиқа
Бугун, 11 декабрь куни “Кўксарой” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон билан Парагвай ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон етакчиси Парагвай раҳбарини самимий қутлар экан, Лотин Америкаси давлати Президенти томонидан Ўзбекистонга илк бор амалга оширилаётган ушбу ташриф тарихий аҳамиятга эга эканини қайд этди. Мазкур саммит икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришда янги даврни бошлаб бериши таъкидланди.

Музокараларда икки томонлама ҳамкорликни, жумладан, савдо-иқтисодиёт, маданий-гуманитар, таълим ва бошқа соҳаларда кенгайтиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Ўзаро савдони кўпайтириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Учрашув якунида томонлар сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш ва ўзаро манфаатли соҳаларда амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади.
Сантьяго Пеньянинг Ўзбекистонга ташрифи 11-13 декабрь кунларига мўлжалланган. Унга сафар давомида рафиқаси Летиция Окампос ҳамроҳлик қилмоқда. Парагвай етакчиси, шунингдек, Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этади.
Live
БарчасиАкадемик Абдулла Убайдуллаев вафот этди
12 Декабрь