Ўзбекистон Жаҳон чемпионатини 5-ўринда якунлади
Спорт
−
14 Октябрь 5724 1 дақиқа
Норвегияда бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича 2025 йилги жаҳон чемпионати тугади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақани 5-поғонада якунлади.
Ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчилар Акбар Жўраев ва Руслан Нуриддинов медалларга эга чиқди.
-110 кг вазн тоифасидаги беллашувларда қатнашган Жўраев даст кўтариш машқида дунё рекордини янгилади. Ўзбекистонлик спортчи 196 килограммлик натижани қайд этди. Жўраев икки йўналиш ва умумий ҳисоб бўйича жами 3 та олтин медални қўлга киритиб, 3 карра жаҳон чемпионига айланди. У 2021 ва 2023 йилги турнирларда ҳам ғолиб бўлганди.
Руслан Нуриддинов эса даст кўтаришда 186 кг билан тўртинчи, силтаб кўтаришда эса 228 кг билан учинчи бўлди. Натижада ўзбекистонлик спортчи силтаб кўтариш ва умумий ҳисоб бўйича 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон умумжамоавий медаллар жамғармасида биттадан олтин ва бронза билан Хитой ва Жанубий Корея билан бирга 5-ўринни эгаллади. Ўзбекистон вакиллари бу борада Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари орасида энг яхши натижани қайд этишди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил май ойида Хитойда бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Акбар Жўраев 3 та олтин медални қўлга киритганди.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси