Ўзбекистон йўлларида 9 ойда қанча одам вафот этгани очиқланди
Жамият
−
03 Ноябрь 5236 1 дақиқа
Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 ойи давомида йўл-транспорт ҳодисалари ортидан ўлим билан боғлиқ 1303 та ҳолат қайд этилган. Бу ҳақда жорий йилнинг 1 ноябрь куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов Олий Мажлис Сенатининг 11-ялпи мажлисида маълум қилди.
Унинг билдиришича, ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш маданиятини оширишга, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга, шунингдек, йўл ҳаракатининг ташкил этилишини тўлиқ рақамлаштиришга қаратилган ҳуқуқий асослар яратилган.
Бунинг натижасида жорий йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистондаги умумий йўл-транспорт ҳодисалари 3,8 фоизга – 6127 тадан 5895 тага, тан-жароҳати билан боғлиқ ҳолатлар 3,5 фоизга – 4759 тадан 4592 тага, ўлим билан боғлиқ ҳолатлар 4,8 фоизга – 1368 тадан 1303 тага, пиёдалар иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони эса 2855 тадан 2689 тага, яъни 5,8 фоизга камайишига эришилган.
Маълумот учун, 2024 йилда Ўзбекистонда 9364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, уларда 2203 киши ҳалок бўлган ва 9 мингга яқин фуқаро жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳар йили дунёда 1,2 миллион киши йўлларда ҳалок бўлиши ва тахминан 50 миллион киши жароҳат олиши ҳақида хабар берган эди. Маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисалари дунё бўйича ўлим сабаблари орасида саккизинчи ўринда туради.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь