Ўзбекистонда электрон сигареталар тақиқланди
Жамият
−
28 Ноябрь 2743 2 дақиқа
Ўзбекистонда электрон сигареталарни ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Бу кеча, 27 ноябрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига баъзи турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг муомаласига доир талабларни янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонунда белгиланган.
Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистонда муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотлари, никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари, шу жумладан электрон сигареталарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ўтказиш, ишлаб чиқариш, Ўзбекистонга олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 500 бараваригача (123,6 миллион сўмдан 206 миллион сўмгача) миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бунда ушбу ҳаракатларни содир этган шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилган ва муомаласи тақиқланган маҳсулотларни топширган тақдирда жавобгарликдан озод қилинади.
Бундан ташқари, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунда электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг айланишига доир тақиқ белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили апрель ойида Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қонунчиликка электрон сигареталар олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлашни ўз ичига олган ўзгартиришларни маъқуллаганди. Қозоғистонда электрон сигареталарни олиб кириш, уларни сотиш ва турли тамаки маҳсулотларни реклама қилишни тақиқловчи қонун июнь ойида кучга кирди.
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров эса ўтган йил ноябрь ойида тамаки маҳсулотлари ва никотин моддаларининг зарарли таъсиридан аҳолининг соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича чораларни кучайтиришга қаратилган қонунни имзолади. Қонун 2025 йил 1 июлдан бошлаб кучга кирди.
Худди шундай қонун Ўзбекистонда жорий йил январь ойида Олий Мажлис муҳокамасига киритилган январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси электрон сигареталарни бутунлай тақиқлашни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилган. 30 апрель куни эса Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь