Ўзбекистонда иккиламчи бозорда электромобиллар сотуви ошди

Жамият

image

Жорий йилнинг октябрь ойида иккиламчи бозорда электромобиллар сотуви 3 минг донадан ошди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисоботида келтирилган.

Октябрда республикада барча турдаги автотранспорт воситалари савдоси 112,5 минг донага етди. Бу кўрсаткич сентябрь ойига нисбатан 11 фоизга юқори. Савдо фаоллиги барча асосий бозор сегментларида ошгани қайд этилди.

Бирламчи ва иккиламчи бозорларда енгил автомобиллар сегменти ойлик 12,7 фоиз ўсишни кўрсатди ва 95,4 минг донани ташкил етди. Энг юқори ўсиш Наманган, Жиззах ва Бухоро вилоятларида қайд этилган бўлиб, бу ҳудудларда савдолар 20 фоиздан зиёд ошди. Шу билан бирга, Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида фаоллик бироз пасайгани кузатилди.

Октябрь ойи натижаларига кўра, бирламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси қарийб 19 фоизга ошди, бу эса қўшимча 6 минг дона автомобиль сотилганини кўрсатади. Сегмент доирасида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар тоифасида сотувлар 33,4 минг донага етди, бу ўтган ойга нисбатан 22 фоизга ўсди дегани.

Янги хорижий автомобиллар сотуви бироз ўсиш (+1,1 фоиз) билан сентябрь ойи кўрсаткичларидан ошиб, 4,5 минг донани ташкил этди.

Октябрда енги автомобилларининг иккиламчи бозорида сотувлар сентябрь ойига нисбатан 9 фоизга ошиб, 57,4 минг донани ташкил этди.

Иккиламчи бозорда электромобиллар сотуви 3 минг донадан ошиб, ойлик ҳисобда 15,2 фоиз ўсиш қайд этилди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробар кўпдир.


Мақола муаллифи

Теглар

электромобиллар сотуви иккиламчи бозор машина савдоси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг