Ўзбекистонда илк бор ер ости чиқинди сақлаш мажмуаси ташкил этилди
Жамият
−
26 Сентябрь 4224 1 дақиқа
Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида илк бор ер ости чиқинди сақловчи махсус қутилар мажмуаси ишга туширилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, агентликнинг вилоятдаги бошқармаси томонидан ташкил этилган ушбу қутиларнинг жорий этилишидан асосий мақсад – аҳолидан тўпланадиган маиший чиқиндиларнинг атрофга сочилиб кетмаслиги, иссиқ кунларда турли нохуш ҳидлар тарқалишининг олдини олиш ва фуқароларга қулай шарт-шароит яратишдан иборат.
Улар Самарқанд шаҳри Қорасув массиви “Обод маскан” МФЙда ишга туширилган.
Маълумот учун, мазкур ер ости чиқинди сақлаш мажмуаси 2 метр чуқурликда жойлаштирилган бўлиб, уларнинг ҳар бирига 2 тадан жами 4 та махсус контейнер ўрнатилган. Контейнерларнинг сиғими 3 метр куб яъни 550 литрни ташкил этади. Натижада 1000-1500 нафар аҳолига хизмат қилади. Бу каби ер ости мажмуасидан ҳудудда яна 5 та қуриш режалаштирилган.
Билдирилишича, маҳаллий аҳоли томонидан бу каби самарали чора-тадбирлар мамнуният билан қаршиланиб, илгари шамол ёки турли ҳайвонлар туфайли чиқиндиларнинг ер устига сочилиб кетилиши каби ҳолатларнинг олдини олишда маъқул ечим бўлгани таъкидланган.
Live
Барчаси