Ўзбекистонда хайрия маблағлари йиғишнинг аниқ тартиби белгиланмоқда

Жамият

image

Ўзбекистонда ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун қабул қилиниши кутилмоқда. Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси бугун, 25 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Билдирилишича, ушбу қонун лойиҳаси ҳомийлик фаолияти субъектларига нисбатан давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий қилиш, ҳомийлик ташкилотларининг фаолияти очиқлигини ва фуқароларнинг уларга нисбатан ишончини ошириш ҳамда ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш учун пул маблағларини йиғишни қонуний тартибга солишни назарда тутади.

Шунингдек, қонун лойиҳасида ҳомийликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча механизмлари, ҳомийлик хайрияларини йиғиш, хайрия қутисини ўрнатиш ва ундан фойдаланиш тартиблари, шунингдек, ҳомийлик хайриялари тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш ва бу жараённинг очиқлигини таъминлаш шартлари белгиланмоқда.

Қайд этилишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузишнинг олдини олиш, ҳомийлик ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда уларга нисбатан фуқароларнинг ишончини ортишига хизмат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон хайрия ҳомийлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг