Ўзбекистонда одамларни 3,6 млрд сўмга “ухлатган” шахс Туркияда қўлга олинди

3-саҳифа

image

Фирибгарлик йўли билан жами 3 млрд 607 млн сўмдан ортиқ маблағни қўлга киритган Ўзбекистон фуқароси Туркияда ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти ҳамда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилган. Натижада Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланган фуқаро Туркия Республикаси ҳудудида қўлга олинган.

1980 йилда тугилган мазкур шахс 10 нафардан ортиқ фуқарога юк ташувчи транспорт воситасини олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан жами 3 млрд 607 млн сўмдан ортиқ маблағни қўлга киритган.

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинган ва Ўзбекистонга қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон қидираётган “Грязь” Туркияда қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг