Ўзбекистонда пенсияни Face-ID билан бериш бошланди
Жамият
−
06 Октябрь 6134 1 дақиқа
Ўзбекистонда фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) орқали нақд шаклда пенсияларни тўлаш жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси маълум қилди.
Билдирилишича, жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб ҳудудларда пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилиши бошланди.
Пенсия жамғармаси ушбу тизимни жорий этишдан кўзланган мақсад пенсияларни фуқароларга тўлиқ ва ўз вақтида етказиш эканини қайд этган.
“Эндиликда тўлов жараёнида бўлиши мумкин бўлган Халқ банки томонидан ҳисоботларда “тўланди” деб ҳисобот берилиб, амалда фуқарога тўланмаслик ёки бошқа шахсларга тўлаб юбориш ҳолатлари олди олинади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 10 сентябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директори Муродбек Отажонов “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги” қонуннинг 32 йиллиги муносабати билан ўтказилган давра суҳбатида Ўзбекистонда пенсия ёши босқичма-босқич оширилиши режалашитирилаётганини маълум қилганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь