Ўзбекистонда уйлар қурилиши 2 баробарга кўпайтирилади

Жамият

image

Ўзбекистонда 2040 йилга қадар ҳар йили қурилаётган уй-жойлар сони икки бараварга оширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан бугун, 20 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасида уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида сўз боради.

Ушбу фармон уй-жой соҳасининг барқарор ривожланишини таъминлаш, уй-жой қурилиши ва уни сотиб олишнинг мувозанатлашган тизимини шакллантириш, мавжуд талаб ва эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда, уй-жой қурилиши ҳажмини белгилаш ва соҳада давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, шунингдек, барқарор иқтисодий ўсиш, аҳоли сонининг ортиб бориши ва урбанизация жараёнларидан келиб чиқиб, ҳар бир фуқаро учун қулай яшаш шароитларини яратиш мақсадида қабул қилинган.

Фармоннинг асосий мақсади этиб Уй-жой соҳасини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришни таъминлаш, 2040 йилга қадар ҳар йили қурилаётган уй-жойлар сонини икки бараварга ошириб, 421 мингтага олиб чиқиш, ипотека кредити портфелини 10 баравардан ортиқ кўпайтирган ҳолда, 56,7 млрд АҚШ долларига етказиш белгиланган.

Шунингдек, қуйидагилар уй-жой соҳасини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари ҳисобланади:

  • Йирик агломерацияларда уй-жой фондининг ўсиши ва шаҳар муҳитини ривожлантиришни таъминлаган ҳолда, урбанизация жараёнларини қўллаб-қувватлаш;
  • аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш ва “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш ишларини изчил давом эттирган ҳолда, уй-жой фондида замонавий уй-жойлар улушини 2040 йилга қадар 50 фоизга етказиш;
  • уй-жой бозорига банк молияси ва институционал инвесторлар маблағларини, шу жумладан, ипотека кредитидан фойдаланган ҳолда жалб этиш;
  • улушли қурилишга сармоя киритаётган жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • уй-жой қурилиши соҳасини “Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли” тамойили асосида комплекс ислоҳ қилиш ва уни амалга оширишдаги тўсиқларни бартараф этиш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун 244 млрд сўм маблағ ажратилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

уй-жой ипотека

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг