Ўзбекистонда яна зилзила содир бўлди
Жамият
−
06 Декабрь 19139 1 дақиқа
Бугун, 6 декабрь куни Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида яна зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Зилзила соат 19:18 да содир бўлган. Эпимарказда сезилиш кучи 4 балл, магнитуда 3,4, чуқурлик 11 километрни ташкил қилган. Зилзила эпимаркази яна Наманган вилоятининг Поп тумани. Эпимарказ Тошкентдан 133 км жанубий-шарқда. Координаталари 40,88 даража шимолий кенглик, 70,72 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Наманган вилоятининг Поп туманида 2-3 балл, 15 км.
- Фарғона вилоятининг Данғара туманида 2 балл, 27 км.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 декабрь куни эрта тонгда ҳам Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида зилзила содир бўлганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь