Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Жамият

image

Бугун, 6 декабр куни Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Зилзила соат 02:14 да содир бўлган. Эпимарказда сезилиш кучи 5 балл, магнитуда 4,5, чуқурлик 17 километрни ташкил қилган. Зилзила эпимаркази: Наманган вилояти Поп тумани. Эпимарказ Тошкентдан 135 км жанубий-шарқда. Координаталари 40,89 даража шимолий кенглик, 70,75 даража шарқий узунлик.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Наманган вилоятида 3 балл, 77 км.
Фарғона вилоятида 2-3 балл, 104 км.
Андижон вилоятида 2 балл, 129 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 135 км.
Сирдарё вилоятида 2 балл, 173 км.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Ўзбекистон зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг