Ўзбекистондаги II Жаҳон уруши қатнашчилари сони очиқланди
Жамият
−
01 Май 49320 1 дақиқа
Бугунги кунда Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар 82 нафарни ташкил қилади. Бу ҳақда бугун, 1 май куни Мудофаа вазирлиги томонидан АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Махсус тарзда қайта кўриб чиқилган ҳарбий қайд варақалари асосида аниқланишича, Ўзбекистондан фронтга 1 миллион 951 минг нафар киши сафарбар этилган, улардан 538 минг нафари ҳалок бўлган. Бугунги кунда Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрий 82 нафарни ташкил қилади. Уларнинг энг ёши улуғи 114 ёшни қаршилаган.
Уруш даврида Ўзбекистон муҳим фронт орти марказига айланган. Бу ерда 280 та янги корхона барпо этилган, ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, республика эса 1,5 миллиондан ортиқ эвакуация қилинганларни, жумладан, 250 минг етим болани бағрига олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан 2025 йил 9 майда Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги нишонланиши муносабати билан “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали таъсис этилганди.
Live
Барчаси